A-z
A B C
0-#
0 1 2
» » Шавкат Мирзиёев АҚШга расмий ташриф билан боради
Текст песни
 
Май ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп таклифига биноан Америкага расмий ташрифини амалга оширади. Ташрифнинг аниқ санаси ҳозирча расман эълон қилинганича йўқ.

Kun.uz ахборот манбасининг маълумот беришича, апрель ойида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Спратлен билан учрашувда жорий йилдаги турли даражада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–АҚШ учрашувлари муддатлари, жумладан, май ойида Ўзбекистон раҳбарининг Америкага расмий ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини ҳам муҳокама қилган.


Майнинг бошларида эса Спратлен хоним Сенатда, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида учрашувлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида яна учрашув ўтказган. Учала расмий шахс ҳам бир пайтлар Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигини бошқарганлигидан олий даражадаги ташрифга ҳозирлик қизғин бораётганлиги тахмин қилинган эди.


Ўзбекистон президенти ўтган йили ҳам АҚШга борган эди. Бу ташриф 18–20 сентябрь кунларида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида кечганди. Ўшанда Нью-Йоркда ўзбек-америка бизнес-форуми ҳам ўтказилганди.


Manba Kun.uz

шаблоны для dle 11.2
Комментарии
Добавить