» » Туркия билан ҳамкорликда имтиёзли савдо тўғрисидаги келишувни имзолаш шартлари ишлаб чиқилмоқда

Туркия билан ҳамкорликда имтиёзли савдо тўғрисидаги келишувни имзолаш шартлари ишлаб чиқилмоқда

 
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари томонидан яқин йилларда ўзаро савдо айланмаси ҳажмини 5 миллиард долларгача етказиш мақсад қилиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар экспорт номенклатураси кенгайиши билан бир қаторда мамлакатларга икки томонлама савдо алоқалари ҳажмини кўп баравар ошириш имконини беради.


Яқин орада Туркияга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган  тўқимачилик, чарм, кабель-ўтказгич ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказилади.


Ўзбекистон маҳсулотларига юқори талаб мавжудлигини 680 миллион доллардан зиёд қийматга имзоланган экспорт шартномалари тасдиқлайди. Таъкидлаш жоизки, ташриф давомида имзоланган 44 шартнома юқори қўшимча қийматга эга кенг маҳсулотлари қаторини қамраб олмоқда.


Ўзаро савдо алоқаларида қулай шароитлар яратиш мақсадида мамлакатлар ўртасида тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф қилишга доир ишлар олиб борилмоқда.


"Айни дамда биз Туркия томон билан имтиёзли савдога доир келишувни имзолаш шароитларини ишлаб чиқяпмиз. Ўз навбатида, бу ўзбек ва турк товарлари рақобатбардошлигини ошириш имконини беради", - дейди ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев.


2017 йил якунларига кўра, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш 1,5 миллиард доллардан ортиқни ташкил қилади, бу 2016 йилнинг худди шу даврига нисбатан 32 фоизга кўпдир. 2018 йилнинг январь-март ойларида ўзаро савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 20 фоизга ошди ва 395,3 миллион долларни ташкил қилди. Ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари экспорт ҳажмининг икки бараварга ошиши алоҳида диққатга сазовордир. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматлар экспорти ҳажмининг ўсиши 68,8 ва 62,6 фоизни ташкил қилди.


MANBA KUN.UZ

шаблоны для dle 11.2


Автор: ADMIN | 3-05-2018, 17:54
Просмотров: 145
    
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.