Добавил ADMIN, 24.04.18 Просмотров:90
Брюсселда 85 давлат ва ташкилот иштирокида Сурия бўйича донорлик конференцияси очилмоқда  
  •  
    Европа иттифоқи ва БМТнинг таклифига кўра 85 дан ортиқ давлат ва ташкилот вакиллари Европа пойтахтига Сурия аҳолиси ва қочқинларини кўмак бериш учун маблағ тўплаш, шунингдек, Сурияда рўй берган сўнгги воқеалар ва ушбу мамлакатдаги инқирозни тартибга солиш бўйича сиёсий жараёнлар ҳолатини муҳокама қилиш учун тўпланишди.

    Сурия бўйича халқаро конференция Сурия ҳокимият вакиллари иштирокисиз ўтади, деб хабар беришди ЕИ Кенгашидагилар. «На режим, на оппозиция конференцияга таклиф этилди», — деган журналистларга ЕИ вакили.


    Бироқ, дипломатнинг айтишича, Суриядаги фуқаролик жамиятлари вакиллари бўлажак конференцияга таклиф этилган. «Сурия ва минтақадан 200 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар Брюсселга тўпланишади», — деган у.


    «Гуманитар жиҳатдан конференциядан мақсад — Сурия халқи ва минтақага халқаро кўмак бериш», деди ЕИ Кенгаши аъзоси.


    ЕТ вакилининг айтишича, Европа иттифоқи халқаро ҳамжамият джонорлик конференцияси якунларига кўра Сурияга 6 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ миқдорда маблағ ажратилишидан умидвор. «Ўтган йили 6 миллиард ажратилган эди. Умид қиламизки, бу йил кўпроқ маблағ йиғилади», — деди у. Дипломатнинг эслатишича, Сурияда можаролар бошланганидан буён ЕИ ва аъзо давлатлар Сурия халқи ва суриялик қочқинларга 10,6 млрд евролик кўмак кўрсатган.


    Manbva Kun.uz

    шаблоны для dle 11.2
    Скачать "Брюсселда 85 давлат ва ташкилот иштирокида Сурия бўйича донорлик конференцияси очилмоқда"

Похожее на Брюсселда 85 давлат ва ташкилот иштирокида Сурия бўйича донорлик конференцияси очилмоқда:
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Наверх