A-z
A B C
0-#
0 1 2
» » Америкаликлар киносъёмкалар учун энг тез автомобилни яратди
Текст песни

 

Американинг Incline Dynamic Outlet студияси аэрокиносъёмкаларга ихтисослашган бўлиб, дунёдаги энг тез камера-карни яратди. Бунинг учун уларга ярим миллион доллардан кўпроқ қийматдаги ускуналар ва Lamborghini Huracan купеси талаб этилди. Автомобиль суратлари idoaerials Instagram-саҳифасида эълон қилинган.

 

Машинанинг олд қисмида махсус мустаҳкамлагич ўрнатилди. Куч каркаси ва камерани бошқариш элементларини ишлаб чиқиш, кейин эса тайёрлаш учун ойлар давомида иш олиб борилди. Суперкарда фойдаланилувчи стабилизатор Gyro Stabilized Systems фирмаси томонидан лойиҳалаштирилди, 8К кенгликда суратга олиши мумкин бўлган камерани - Red.

Lamborghini Huracan камера-кар ҳаракатга 5,2 литрли V10 атмосферали двигатель ёрдамида ҳаракатга келади, у 610 от кучилик қувватга эга. Камерага эга бўлмаган оддий суперкар «юзга» 3,2 сонияда чиқиши мумкин, унинг максимал тезлиги эса соатига 325 километрдан ортиқни ташкил қилади.


Manba Kun.uz

шаблоны для dle 11.2
Комментарии
Добавить